Сиёсат

Жиззах вилояти сессиясида ташкилий масала кўрилиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича асосий режалар белгилаб олинди

Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

19:15 02 Декабрь 2025
Жиззах вилоят шифохонасининг эски биноси ўрнида шаҳар марказий шифохонаси ва поликлиникаси ташкил этилади

Мазкур объектни кейинги йил инвестиция дастурига киритиб, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 20 миллиард сўм ажратилади.

18:28 02 Декабрь 2025
Аукционда такрорий савдога қўйилган ерларнинг бошланғич нархи пасайтирилади

Ер ижарасидан тушган маблағлар тўлиқ саноатлашган боғларга сув, электр, йўл тармоқларини тортиш каби инфратузилма объектлари учун сарфланади.

18:14 02 Декабрь 2025
Картошка етиштирувчилар учун сув насослари электр харажатининг ярми тўлаб берилади

Шунингдек, четдан олиб келинган картошка экиш ва йиғиб олиш техникалари божхона божларидан озод қилинади.

18:06 02 Декабрь 2025
Жиззахдаги яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади

Кейинги йилдан яйловларда ер эгалари юқори даромадли экинлар экиб, ердан мақсадли фойдаланса, уларга ер солиғи 2 карра камайтириб берилади.

17:57 02 Декабрь 2025
Айдар-Арнасой кўлигача темир йўл олиб келинади

Давлатимиз раҳбари Арнасой аэропортида катта самолётларни ҳам қабул қилиш имконини яратиш зарурлигини қайд этди.

17:49 02 Декабрь 2025
Бахмалга ҳам «туризм тумани» мақоми берилади

Туманнинг 39 гектар майдонида 40 миллион доллар инвестиция ҳисобига туризм кластерини ташкил қилиш ташаббуси маъқулланди.

17:40 02 Декабрь 2025
Жиззахда 30 мегаваттли 150 та кичик ва мини ГЭСлар ишга туширилади

Президентимиз бу ишларни жадал давом эттириб, хитойлик ҳамкорлар билан жорий йил 200 мегаватт, кейинги йил 300 мегаваттли қувватлар яратилишини таъкидлади.

17:35 02 Декабрь 2025
Жиззахнинг республика автомобилсозлик саноатидаги улуши 25 фоизга етди

Президентимиз вилоятда саноат ва инвестиция соҳаларини ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

17:07 02 Декабрь 2025
Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлида ҳали кўп ишларни қилишимиз зарур — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

16:59 02 Декабрь 2025

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер