Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж

16:05 21 Январь 2026 Дунё
1963 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Анқара — Туркия Республикасининг пойтахти, мамлакатнинг сиёсий, маъмурий ва маданий маркази ҳисобланиб, қадимий тарих ва замонавий ҳаёт уйғунлашган шаҳар ўзининг сокин муҳити ва ўзига хос қиёфаси билан кўплаб сайёҳларнинг эътиборини тортади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Айни вақтда ушбу мамлакатда бўлиб турган «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти фотомухбири шаҳарнинг гўзал манзараларини камера объективига муҳрлади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Анқара шаҳри географик жойлашуви ва иқлим шароитига кўра, Туркиянинг бошқа шаҳарларидан фарқ қиладиган ўзига хос табиатга эга. Баланд тепаликлар устида жойлашган шаҳардан кенг манзаралар кўзга ташланади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган Қизилай майдони доимо маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар билан гавжум. Ушбу ҳудуд пойтахтнинг энг фаол ҳаёт кечаётган нуқталаридан бири ҳисобланади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Бундан ташқари, Анқаранинг энг машҳур тарихий масканларидан бири — Аниткабир мажмуаси ҳисобланиб, ушбу ёдгорлик Туркия Республикасининг асосчиси Мустафо Камол Отатурк хотирасига бағишлаб барпо этилган.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Шаҳардаги боғлар, маданий масканлар ва замонавий иншоотлар пойтахт қиёфасини янада бойитади. Шаҳар кўчалари бўйлаб сайр қилган ҳар бир меҳмон Анқаранинг сокин, мазмунли ҳаётини ҳис этади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Юнус БЎРИЕВ, Отабек САИДАҲМАДОВ

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?