Жиззах вилоят шифохонасининг эски биноси ўрнида шаҳар марказий шифохонаси ва поликлиникаси ташкил этилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Жиззах вилояти марказига кириш ва чиқишдаги темир йўл кесишмаларида юзага келадиган тирбандликлар кўп йиллардан буён одамларни қийнаб келаётган эди. Аҳолининг талаб ва истакларини инобатга олиб, шаҳар ичидаги тирбандликни бартараф этиш учун 10 километрли айланма йўл қурилади. Бу ҳақда Президент иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.
Шунингдек, Даштобод шаҳарчаси ва Ховос тумани ўртасидаги темир йўл устидан ҳам янги кўприк қурилиши бошланди.
Шу кунга қадар 200 мингдан ортиқ аҳолиси бор Жиззах шаҳрида шаҳар шифохонаси бўлмаган. Бугун Жиззах шаҳри Оққўрғон маҳалласида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази учун қурилган янги бино билан танишилди. Энди вилоят шифохонасининг эски биноси ўрнида шаҳар марказий шифохонаси ва поликлиникаси ташкил этилади.
Мазкур объектни кейинги йил инвестиция дастурига киритиб, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 20 миллиард сўм ажратиш топширилди.
«Бугун сизлар билан вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олдимизда турган янги вазифаларни белгилаб, асосий масалаларни муҳокама қилиб олдик.
Бу саъй-ҳаракатлар ва қабул қилаётган қарорларимиздан мақсад битта – шу ерда яшаб, меҳнат қилаётган одамларни рози қилиш, вилоятни ҳар томонлама ривожланган ҳудудга айлантириш.
Албатта, буни рўёбга чиқариш учун ҳар биримиз ўз кучимизга ишониб, масъулиятни тўғри англаб, ташаббус кўрсатиб, янада қаттиқ меҳнат қилишимиз керак», деди давлатимиз раҳбари йиғилиш якунида.
Сессия давомида вилоят ва туман ҳокимларининг ҳисоботлари, фаолларнинг фикрлари тингланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг