Айдар-Арнасой кўлигача темир йўл олиб келинади

17:49 02 Декабрь 2025 Сиёсат
233 0

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Айдар-Арнасой кўли атрофида йирик соҳил туризм мажмуаси ва соғломлаштириш маркази қурилгани Арнасой тумани аҳолисининг даромади кўпайишига катта туртки бергани қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сессияда эндиликда Арнасой аэропортида катта самолётларни ҳам қабул қилиш имконини яратиш зарурлиги таъкидланди. Бундан ташқари, Айдар-Арнасой кўлигача темир йўл ҳам олиб келинади.

«Ўзбекистон темир йўллари»га Дўстлик туманидан кўл ҳудудигача 45 километрли янги темир йўл линиясини қуришни бошлаш топширилди.

Шунингдек, 7 миллиард сўм ҳисобига тумандаги Бахтли маҳалласининг инфратузилмаси яхшиланиб, туризм қишлоғига айлантирилади. Ҳудудга олиб борувчи йўл таъмирланади, тунги ёритиш чироқлари ва туризм йўл белгилари ўрнатилади, манзарали дарахтлар экилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер