Жиззахнинг республика автомобилсозлик саноатидаги улуши 25 фоизга етди
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун Жиззах вилоятида ҳар бир туманнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, инвесторларга аниқ лойиҳалар пакетини таклиф қиладиган муҳит шаклланди.
Вилоятдаги улкан салоҳият ҳисобига ҳозирнинг ўзида 12 миллиард долларлик 152 та йирик инвестиция лойиҳаси портфели тайёр экани эълон қилинди.
Улар амалга оширилса, вилоят саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасида янада ривожланган ва жозибадор ҳудудга айланади. Хусусан, вилоятнинг тоғли, сувли ва яйлов ҳудудлари боғдорчилик ҳамда туризм бўйича, дашт ва чўл ери кўп туманлар эса саноат бўйича янгича ёндашувлар асосида ривожлантирилади.
Шунингдек, саноат зоналаридаги 3 та дирекция негизида инвесторларни кутиб олиш, уларга ҳамроҳлик қилиш, маркетинг билан шуғулланадиган Ягона бошқарув компанияси ташкил қилинади.
Ушбу компанияга саноат зоналарида жойлашадиган лойиҳаларга ернинг бозор қийматида улушдор бўлиб кириш ваколати берилади.
Президентимиз вилоятда саноат ва инвестиция соҳаларини ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.
Жиззахнинг республика автомобилсозлик саноатидаги улуши 25 фоизга етди.
Навбатдаги вазифа заводлар атрофида ёндош тармоқларни ривожлантириб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва таннархни камайтиришдан иборат.
Жиззах шаҳридаги Технопарк ҳудудида бўш турган 10 минг квадрат метр бинони соҳадаги тадбиркорларга қулай шартларда таклиф қилиш, Шароф Рашидов туманидаги саноат зонасининг 118 гектар бўш ҳудудида ҳам тайёр бино қуриб, лойиҳаларни жойлаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Келгуси йилдан бутловчи қисмларни валидация қилиш харажатларининг 50 фоизини Савдони ривожлантириш компаниясидан қоплаб бериш йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг