Картошка етиштирувчилар учун сув насослари электр харажатининг ярми тўлаб берилади
Иллюстратив фото
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида картошкачиликни ривожлантириш борасида Жиззах вилояти намуна бўлиши кераклиги таъкидланди. Бунинг учун, энг аввало, сифатли ва серҳосил картошка уруғчилигини йўлга қўйиш кераклиги қайд этилди.
2026 йилдан бошлаб картошка етиштирувчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилиши белгиланди.
Бунда минерал ўғит, техника, ёқилғи ва бошқа харажат учун 6 ойлик имтиёзли давр билан бир йил муддатга 12 фоизли кредит ажратилади.
Кредитларнинг 50 фоизгача қисмига кафиллик тақдим этилади, суғориш насосларига қуёш панели ўрнатиш харажатининг ярми қоплаб берилади.
Картошка етиштирувчилар учун яна бир муҳим янгилик: келгуси йилдан суғориш насослари электр харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади, четдан олиб келинган картошка экиш ва йиғиб олиш техникалари божхона божларидан озод қилинади.
Шунингдек, супер элита ва элита уруғларини фермерларга етказиб беришгача бўлган даврда музлаткичли омборхоналарда сақлаш харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш механизми жорий қилинади.
Ҳозирда Бахмалдаги 14 минг гектар боғларнинг 4 минг гектари эскирган, улардан олинаётган ҳосил эса гектарига 10 тоннага ҳам етмайди.
Шу боис, эски боғларни интенсивга ўтказиш, ҳосилни сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш бўйича Бахмал тажрибасини жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.
Бахмалда 2026 йилда 1,5 минг гектар эски боғларга фақат сертификати бор кўчатларни экиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. Буни қўллаб-қувватлаш учун аҳоли ва фермерларга кўчат сотиб олиш харажатининг ярми қоплаб берилади.
Бундан ташқари, тумандаги боғдорчилик хўжаликлари учун яна бир қатор янгиликлар эълон қилинди.
Хусусан, интенсив боғ ташкил қилишда 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан 14 фоиздан кредит берилади. Меванинг турига қараб, шпалерлар учун 20 минг сўмдан 70 минг сўмгача субсидия ажратилади.
Шунингдек, музлаткичли омборлар учун кредит фоизини асосий ставкадан ошган 8 фоизгача қисми қоплаб берилади. Мева-сабзавот экспортчилари ва боғбонларга ҳам қадоқлаш харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун Савдони ривожлантириш компаниясидан субсидия тўланади.
Умуман, келаси йили боғдорчилик бўйича Бахмалда тажриба мактаби яратилиб, ушбу имтиёзлар бутун республикада жорий қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг