Жиззахдаги яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида М-39 магистраль йўлининг Жиззах ҳудудидан ўтган 98 километр қисмида йўловчи ва ҳайдовчиларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун шароитларни яхшилаш топширилди.
Жиззах шаҳри марказидаги «Истиқлол» боғи, унга туташ Сангзор дарёси бўйидаги ерлар узоқ йиллардан буён қаровсиз ётган эди. Йил бошида 24 миллиард сўм ажратилгани натижасида бу ерларнинг қиёфаси бутунлай ўзгариб, одамлар ҳордиқ чиқарадиган масканга айланди.
Келаси йил Сангзор дарёсини тозалаш, сув билан тўлдириш, пиёдалар ўтиш кўприги ва амфитеатр қуриш учун яна 20 миллиард сўм берилиши белгиланди.
М-39 ва А-376 халқаро йўлларнинг 150 километри Жиззахдан ўтгани йўл бўйи сервисини ривожлантириш учун катта имконият экани кўрсатиб ўтилди. Магистраль йўл бўйида алоҳида йўлакдан кириладиган, Европа стандарти бўйича 2 тадан савдо-сервис мажмуасини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, М-39 магистраль йўлининг Жиззах ҳудудидан ўтган 98 километр қисмида йўловчи ва ҳайдовчиларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун шароитларни яхшилаш топширилди.
Президентимиз қишлоқ хўжалигига алоҳида эътибор қаратди.
Вилоятдаги жами 900 минг гектар лалми ва яйлов ерларининг 110 минг гектари захирада тургани, уларда озуқа, мойли экинлар экиш ва саноат боғларини яратиш орқали камида 20 минг одамни ишли қилиш мумкинлиги таъкидланди.
Жиззахдаги яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Шу билан бирга, кейинги йилдан яйловларда ер эгалари юқори даромадли экинлар экиб, ердан мақсадли фойдаланса, уларга ер солиғи 2 карра камайтириб берилади.
Шунингдек, вилоятдаги кўплаб чорвадор ва фермерлар озуқа ва мева-сабзавот етиштиришда сув насосига сарфланган электр учун субсидияни ҳар ойнинг бошида тўлаб беришни сўраган.
Мутасаддиларга бутун республикада ушбу субсидияларни ой бошида берадиган тизим қилиш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг