Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди

20:13 23 Январь 2026 Сиёсат
736 0

Ўзбекистон армияси дунё рейтингида юқорилади. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, «Global Firepower» портали «Global Firepower Index-2026» дунё армиялари рейтингини эълон қилган. Унга кўра, Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий салоҳияти бўйича Марказий Осиёда биринчи ва дунёнинг 145 мамлакати орасида 5 поғонага баландлаб, 53-ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг рейтинги қуйидагича кўриниш олган:

  • Қозоғистон – 58-ўрин;
  • Туркманистон – 78-ўрин;
  • Тожикистон – 100-ўрин;
  • Қирғизистон – 109-ўринни эгаллади.

«Global Firepower Index-2026» рейтингида дунёнинг энг кучли армияси сифатида АҚШ етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги, иккинчи ўринни Россия эгаллаган. Хитой эса учинчи поғонада қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер