Аукционда такрорий савдога қўйилган ерларнинг бошланғич нархи пасайтирилади
Иллюстратив фото
Президент иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоятда аниқ маҳсулот экиш шарти билан аукционга чиқарилган 10 минг гектар ер бир йилдан буён сотилмаётгани қайд этилди. Шу боис, кейинги йилдан бошлаб экин ерларини ижарага беришнинг янги тизими жорий қилинади.
Эндиликда ерни ижарага олган деҳқон унга нима экишини ўзи мустақил ҳал қилади. Шунингдек, аукционда такрорий савдога қўйилган ерларнинг бошланғич нархи 10 фоизгача пасайтирилади.
Ер ижарасидан тушган маблағлар тўлиқ саноатлашган боғларга сув, электр, йўл тармоқларини тортиш каби инфратузилма объектлари учун сарфланади.
АҚШлик ҳамкорлар билан Зоминда парранда бўйича йирик наслчилик корхонаси ташкил қилинмоқда. Ушбу кластерда 100 минг бош қувватдаги биринчи наслли она товуқ ва 9 миллион дона инкубацион тухум ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Бу уникал лойиҳа республикада паррандачиликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши таъкидланди.
Қурилиш ва инфратузилма масалалари муҳокама қилинар экан, ижтимоий хизматлар, меҳнат бозори ва инфратузилмани марказдан узоқ маҳаллалар аҳолисига яқинлаштириш зарурлиги қайд этилди.
Урбанизация агентлиги ва вилоят ҳокимлигига Европадан мутахассисларни жалб қилиб, Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманини ягона агломерация асосида ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш топширилди. Бунда Шароф Рашидов тумани ва Жиззах шаҳри ўртасидаги 40 гектар бўш майдон танлаб олинади ва кейинги йилдан ушбу массивда 1 минг 200 хонадонли 50 та кўп қаватли уй қурилади.
Мастер-режада янги массивда барпо этиладиган боғча, мактаб, шифохона каби ижтимоий объектлар, электр, сув, йўл инфратузилмалари Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани аҳолиси учун бирдек хизмат қилиши, иккита ҳудудни бир-бири билан боғлайдиган ягона жамоат транспорти тизимини йўлга қўйиш кўзда тутилиши керак.
Массив ҳудудида ягона маъмурий марказ қуриб, Шароф Рашидов туманидаги барча 21 та давлат ташкилотини шу ерга кўчириш зарурлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг