Танзила Нарбаева Россия элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди

14:53 02 Июнь 2025 Сиёсат
162 0

2025 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув чоғида элчининг Ўзбекистондаги дипломатик фаолияти сарҳисоб қилиниб, унинг сўнгги тўрт йил давомида икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

Мулоқот давомида парламентлараро ҳамкорлик, шу жумладан халқаро парламент тузилмалари доирасидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди. Шунингдек, парламентлар ўзаро мулоқотни кучайтиришда тобора муҳим рол ўйнаётгани қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Россия халқларининг манфаатлари йўлида конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттириш борасида келишиб олдилар. Мазкур учрашув икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?