Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
Иллюстратив фото
Халқаро олимлар гуруҳи махсус парҳезга риоя қилиш Альцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтириши мумкинлигини аниқлади.
У Ўрта ер денгизи маҳсулотларидан иборат бўлиб, туз, шакар ва тўйинган ёғларни камайтириш орқали қон босимини пасайтиришга қаратилган. Ушбу парҳезда баргли сабзавотлар, резаворлар, ёнғоқлар ва зайтун мойи каби мия учун фойдали бўлган озиқ-овқатларга урғу берилади.
Тадқиқот 1990 йиллардан бери тўпланган 45 ёшдан 75 ёшгача бўлган қарийб 93 минг америкалик маълумотларига асосланган. Бу вақт ичида 21 мингдан ортиқ иштирокчилар Альцгеймер касаллигига дуч келишди. Бироқ, парҳезга қатъий риоя қилган одамларда хотира сусайиш хавфи 9 фоизга кам бўлган.
“Бизнинг натижаларимиз ўрта ва кекса ёшдаги соғлом овқатланиш одатлари ва уларнинг вақт ўтиши билан яхшиланиши Альцгеймер касаллиги хавфини камайтириши мумкинлигини тасдиқлайди”, — деди тадқиқот ҳаммуаллифи Сонг-Йи Парк.
Қизиғи шундаки, осиёлик америкаликлар ва гавайиликларда парҳезнинг статистик аҳамиятли таъсири йўқ эди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу анъанавий овқатланишдаги фарқлар ва ушбу гуруҳлардаги касалликнинг паст даражаси билан боғлиқ. Улар тавсиялар ишлаб чиқишда маданий омилларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидламоқдалар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг