Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги пандемия хавфидан огоҳлантирди

10:35 17 Июль 2024 Дунё
186 0

Архив фото

Дунёда ҳар қандай вақтда янги пандемия бошланиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Женевада пандемиянинг олдини олиш бўйича келишув лойиҳасини ишлаб чиқаётган ҳукуматлараро музокаралар органи (ҲМО) йиғилишидаги нутқида огоҳлантирди.

«Ҳозирги [Парранда гриппи] H5N1 эпидемияси бизга эслатганидек, кейинги пандемия ҳар қандай вақтда пайдо бўлиши мумкин», дейди ЖССТ бош директори.

У ҲМО томонидан ишлаб чиқилаётган ҳужжатни «авлодлар келишуви», деб атади ва ушбу орган томонидан олиб борилаётган ишларнинг долзарблигини таъкидлади.

«Бу йил музокараларнинг якунланиши тарихий воқеа бўлади», деди Гебрейесус. Шу ўринда у «нисбатан қисқа вақт ичида ҳал қилинмаган масалалар бўйича консенсусга эришиш мумкин», деган фикрни билдирди.

ҲМО 16-17 июль кунлари Женевада ўзининг 10-йиғилиши учун йиғилди. Ушбу орган аввал режалаштирилганидек, жорий йилнинг 77-Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси (27 май — 1 июнь)гача пандемия шартномаси лойиҳасини якунлай олмади. Ассамблея қарори билан ҲМО ваколатлари бир йилга узайтирилди. Ҳужжат устидаги иш натижалари 2025 йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган 78-Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясида ёки 2024 йил охиригача бўлиб ўтиши мумкин бўлган ассамблеянинг навбатдан ташқари сессиясида сарҳисоб қилиниши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?