ЎзПФЛ Суперлиганинг 2024 йилги мавсум рамзий терма жамоасини ўзгача услубда эълон қилди (+видео)
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлиганинг 2024 йилги мавсум рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Маълум қилинишича, мазкур ролик Gazeta.uz нашри ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда тайёрланган. У ҳар йилнинг 17 ноябрь куни БМТ томонидан ёдга олинадиган Бутунжаҳон йўл транспорт ҳодисаси қурбонларини хотирлаш кунига бағишланган.
«Афсуски, сўнгги вақтларда юртимизда кўплаб инсонлар йўл-транспорт ҳодисаси туфайли жабрланмоқда. БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциясига кўра, ноябрнинг учинчи якшанбаси — Бутунжаҳон йўл ҳаракати қурбонларини хотирлаш куни сифатида белгиланган. Лига Суперлига рамзий терма жамоасини ушбу тарзда эълон қилиш орқали, йўлларда ҳаракатланувчи барчани ҳушёрликка ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чорлайди», дейилади хабарда.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлиганинг 2024 йилги мавсум рамзий терма жамоаси:
Абдувоҳид Неъматов («Насаф»);
Суннатиллоҳ Ҳамиджонов («Сурхон»);
Владимир Бубаня («Андижон»);
Олег Зотеев («Сўғдиёна»);
Акмал Мозговой («Насаф»);
Журани Феррейра («Динамо»);
Владимир Йовович («Сўғдиёна»);
Анваржон Ҳожимирзаев («Динамо»);
Люпчо Дориев («Сўғдиёна»);
Драган Черан («Пахтакор»);
Зоран Марушич («Насаф»).
Рамзий терма жамоа бош мураббийи сифатида эса Рўзиқул Бердиев танлаб олинган.
Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги турнирда муваффақиятсиз иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг