«Ёшлар ойлиги» доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Сирдарё вилоятида «Ёшлар ойлиги» доирасида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида тадбирлар бўлиб ўтди. Эрта тонгдан Гулистон шаҳри бўйлаб ҳаракатланган автокарвон воситасида Ватанимиз байроғи мадҳ этилди. Тунда эса автомашиналардан «30 июнь» ёзуви шакллантирилди.
Тарғибот баннери махсус қайиқларда Гулистон шаҳридаги «Дўстлик» канали бўйлаб олиб ўтилди. «Ёшлар паради» ҳам ўтказилди ва унда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва ёшлар, олий таълим муассасалари ёшлар етакчилари, координаторлари, талабалари ҳамда бошқалар иштирок этди.
Гулистон шаҳрида ўтказилган маданий-маърифий тадбирда шаҳар аҳолиси, фаол ёшлар, маҳалла етакчилари ҳамда пойтахтдан келган меҳмонлар қатнашди. Унда ташаббускор ва самарали меҳнати билан тенгдошларига намуна бўлаётган бир гуруҳ ёшлар Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Таниқли санъаткорлар, профессионал рақс жамоалари ҳамда иқтидорли ёшларнинг Ватан, тинчлик, ёшлик ва миллий қадриятлар мавзусидаги жонли ижролари томошабинларга завқ-шавқ, кўтаринки кайфият улашди. Гала-концерт якунидаги мушакбозлик эса тадбирга янада тантанаворлик бағишлади.
Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор Алишер Саъдуллаев иштирок этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг