Тошкентда сохта олтин қуймаларини 70 минг долларга пулламоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Тошкент шаҳрида қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 000 АҚШ долларига пулламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаролар Х.У. ва А.Д. умумий оғирлиги 2,06 кг бўлган оддий металлга тилла рангини бериш орқали қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган (999,9 асллик белгиси тамғаси муҳрланган) металларни сотмоқчи бўлган.
Улар ўзаро тил бириктириб М.С ва Р.Л.га металларни 70 минг долларга сотишга келишган. Фирибгарлар пуллар ҳисобидан 35 минг доллар олган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг