“Водители Ташкента” гуруҳидаги пост юзасидан Ўзмиллийбанк радия берди

11:42 28 Август 2019 Жамият
1050 0

Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳида Ислам Батиров исмли фойдаланувчи томонидан пост эълон қилинди. Унда Нозима Айходжаева исмли фуқаро наркотик моддалар истеъмол қилган ҳолда автотранспорт воситасини бошқаргани, бу фуқаро Ўзмиллийбанк ходими эканлиги айтилган ва мазкур ҳолат бўйича банк томонидан изоҳ берилмаётганлиги бўйича эътироз билдирилган.

Мазкур (пост) эълонда исми қайд этилган фуқаро Айходжаева Нозима Ҳасановна Ўзмиллийбанк тизимида фаолият кўрсатмайди.

Ўзмиллийбанк матбуот хизмати 71 235 45 36 телефон рақами орқали асосли ва сифатли маълумотларни беришга доимий равишда тайёрлигини маълум қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?