Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Женевадаги бўлинмаси Бош директори Татяна Валоваяни қабул қилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Женевадаги бўлинмаси Бош директори Татяна Валоваяни қабул қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Владимир Норов Ўзбекистон БМТ ва унинг институтлари билан ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.
Мамлакатимиз бугунги кунда БМТ фаолиятида иштирок этаётгани, долзарб глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал этиш бўйича муҳим халқаро ташаббусларни илгари сураётгани таъкидланди.
БМТ Бош котиби ўринбосари Ўзбекистоннинг халқаро майдонда, биринчи навбатда, БМТ доирасидаги фаоллиги ортиб бораётгани, шунингдек, мамлакат раҳбариятининг глобал ва минтақавий ташаббуслари жаҳон ҳамжамиятининг кенг қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлади.
Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенглигини таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Мулоқот чоғида Орол денгизи экологик ҳалокати оқибатларини юмшатиш шароитида минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг