Вазирлар Маҳкамаси мажлисида бир қатор мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди

Вазирлар Маҳкамаси Президиумининг навбатдаги мажлисида тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Бош вазир қабулхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва ҳокимликлар раҳбарларининг Бош вазир аппаратлари орқали юборилаётган мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш борасидаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди.
Йиғилишда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш, йирик ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишни таъминлашда масъул шахслар томонидан йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Кўриб чиқиш якунлари бўйича масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Улар орасида энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Аҳмедхаджаев, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Дониёр Мадиримов, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмоновлар бор.
Йиғилиш якунлари бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар, халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотлари маблағларини самарали ривожлантиришни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг