«100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж

16:57 04 Июнь 2025 Жамият
623 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Айни кунларда Наманган вилоятида 64 Халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтмоқда. «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари ижодий жамоаси водий вилоятларига қилган хизмат сафари чоғида гуллар шаҳрида ўтказилаётган мазкур фестивалда бўлди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 25 май кунидан 29 июнь кунига қадар давом этиши режалаштирилган ушбу Халқаро фестивалда Наманган шаҳридаги боғ ва хиёбонлар 100 миллиондан ортиқ гуллар билан безатилиб, меҳмонларга мутахассислар иштирокида маҳорат сабоқлари берилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Ҳар йили нафақат юртимиз, балки хориждан ҳам минглаб сайёҳларни жалб этадиган мазкур фестивалга тайёргарлик доирасида кўча-хиёбонларга 45 миллион, Бобур, Афсона ва Янги Ўзбекистон боғларига 65 миллион туп гул экилган.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида фестиваль меҳмонларига хорижий ва маҳаллий иштирокчилар томонидан махсус майдонларда табиий гуллардан яратилган турли композициялар, дизайн ва декорациялар намойиш этилмоқда. Ҳар бир гул композицияси нафақат гўзаллик ва эстетик завқ бағишлайди, балки ҳудуднинг бетакрорлик ва маданий юзини намоён этувчи рамзий маъно ҳам касб этади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Шунингдек, фестиваль доирасида миллий эстрада юлдузлари иштирокида концертлар, модалар ҳафталиги, спорт мусобақалари, цирк томошалари, ҳунармандчилик кўргазмалари ҳамда турфа таомлар тақдимоти бўлиб ўтиши ҳам режалаштирилган.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Юнус БЎРИЕВ, Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?