Тошкент давлат тиббиёт университетининг «Битирувчи – 2025» тантанали маросими бўлиб ўтди
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Бугун, 14 июнь куни пойтахтимиздаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройида Тошкент давлат тиббиёт университетининг «Битирувчи – 2025» тантанали маросими бўлиб ўтди. «Халқ сўзи» мухбири мазкур тадбирнинг энг эсда қоларли лаҳзаларни камера объективига муҳрлади.
Ушбу воқелик мамлакатимиздаги тиббиёт соҳасини янги авлод шифокорлари билан тўлдиришга бағишланганлиги билан ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров, Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Шуҳрат Боймуродов ҳам иштирок этиб, битирувчиларнинг кейинги фаолиятига муваффақият тилади.
Мазкур маросим тиббиёт соҳасида кадрлар салоҳиятини юксалтириш, шифокорлик касбининг ижтимоий нуфузини янада оширишга қаратилган амалий қадамлар сифатида баҳоланмоқда.
Акмал МУҲАММАДОВ, Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг