Тожикистондан 16 кг гиёҳвандлик воситаси олиб кирган шахс қамалди

Видеодан кадр
Тожикистондан Ўзбекистонга 16 килограмм гиёҳвандлик воситаси олиб келган шахс 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Хавфсизлик» Telegram каналида хабар берилди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 12 ноябрь куни ДХХ томонидан Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Поп тумани ҳудудида ҳаракатланаётган «Lacetti» автомашинаси тўхтатилган. Автоулов холислар иштирокида текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган ва 1984 йилда туғилган фуқарога тегишли юк сумкасида 3 килограмм 887 грамм «опий» ва 9 килограмм 839 грамм «гашиш» моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у Тожикистон фуқароси билан ўзаро тил бириктириб, қўшни давлатдан гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилиш ҳамда сотиб, мўмай даромад топишни режа қилгани ва ушбу моддаларни Тошкент вилоятининг Бўка туманида қабул қилиб олгани маълум бўлган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тезкор тергов тадбирлари давом эттирилиб, 2024 йилнинг август сентябрь ойларида тожикистонлик наркосавдогар томонидан Бўка тумани ҳудудига етказиб берилган ва мазкур шахс қабул қилиб олиб, Данғара туманида жойлашган ўзига тегишли ер участкасига яшириб қўйган 1 килограмм 902 грамм «опий» ва 857 грамм «гашиш» моддалари ҳамда 1 дона «Макаров» пистолети, 2 дона ўқдон ва 18 дона патрон ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди томонидан мазкур фуқаро Жиноят кодексининг 28, 246-моддасининг (контрабанда) 1- ва 2-қисмларида ҳамда 25, 273-моддасининг (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг