Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин юз берди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 25 май куни соат 18:10 да Учтепа тумани «Ватан» МФЙ 26-даҳада жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 18:17 да етиб бориб, соат 18:35 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.
Аниқланишича, воқеа жойида кўп қаватли уй хонадонларининг бирида 20 кв.м майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг