Андижонда йўлларда катта тезликда ҳаракатланган «Porsche Taycan» жарима майдонига қўйилди
Ижтимоий тармоқларда «Porsche Taycan» ҳайдовчисининг йўлда машинани катта тезликда ҳайдагани тасвирланган видео тарқалди. Бу фуқароларнинг турли муносабат ва ўринли норозиликларига сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 10 июль куни Андижон шаҳар Боғишамол даҳаси ҳудудида содир этилган. «Porsche Taycan» ҳайдовчиси қоидабузарлик содир этиб, ушбу ҳаракатни олд ўриндиқда ўтирган йўловчига видеога олдирган ва ижтимоий тармоққа жойлаштирган.
Ҳайдовчи машинани қизиқиб «босиб» кўрганини ва шериги бу ҳолатни видеога олиб ўз саҳифасига жойлаштирганини айтган.
Ушбу вазият юзасидан тегишли баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдонига қўйилди.
Аввалроқ «Air India» фожиасида биргина йўловчи енгил жароҳатлар билан омон қолгани ҳақида хабар қилган эдик. Унда самолёт бортида бўлган 242 кишидан биргина Вишвашкумар Рамеш омон қолган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг