Тошкент вилоятида 9 ёшли болани «Cobalt» уриб кетди
Видеодан кадр
Тошкент вилояти Паркент туманида пиёдалар ўтиш жойидан югуриб ўтаётган 9 ёшли болани «Cobalt» уриб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Билдирилишича, ЙТҲ жорий йилнинг 18 октябрь куни соат тахминан 11:00ларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан ўтган Д-015 «Қизилтоғ ш. – Паркент ш. – Янги бозор қ.» автомобиль йўлининг 57-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодисада 39 ёшли Х.Д «Cobalt» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан югуриб ўтаётган 9 ёшли Ш.М.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда тан жароҳатлари олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган. Таъкидланишича, ҳозирда унинг аҳволи яхши, даволанмоқда.
«Айрим ижтимоий тармоқларда бола ҳалок бўлгани ҳақида тарқатилаётган маълумотлар мутлақо асоссиз, ҳақиқатга тўғри келмайди (фейк)», дейилади ЙҲХБ хабарида.
Шунингдек, ушбу ЙТҲда иштирокчи сифатида «Дамас» русумли автомашина ҳайдовчиси, 33 ёшли К.Х. ҳам қайд этилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг