Эрон ТИВ: Теҳронда АҚШ ва Исроилнинг намойишларга алоқадорлиги бўйича далиллар мавжуд
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон АҚШ ва Исроилнинг мамлакатдаги норозилик намойишларига алоқадорлигини тасдиқловчи кўплаб далилларга эга эканини маълум қилди. Бу ҳақда Iran International нашри хабар бермоқда.
«Бизда АҚШ ва Исроилнинг сўнгги кунларда Эронда содир этилган террористик ҳаракатларда иштирок этганини тасдиқловчи кўплаб ҳужжатлар ва далиллар бор», — деди Ароқчи.
Вазирнинг таъкидлашича, айбдор шахслар албатта жавобгарликка тортилади. Ароқчи, шунингдек, Эрон ҳокимияти мамлакатдаги норозилик намойишлари билан боғлиқ вазиятни аллақачон тўлиқ назорат остига олганини билдирди.
Эрон ТИВ раҳбари, АҚШнинг собиқ давлат котиби Майк Помпео ҳам «Моссад» агентлари исёнчилар билан биргаликда ушбу террористик ҳаракатларга раҳбарлик қилганини тан олганини айтганини қўшимча қилди.
«Биз бу масалани тергов қиламиз ва ўз баёнотлари орқали қурбонлар сони ортишига сабаб бўлган шахслар мазкур воқеалар учун жавобгар бўлади», — дея таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, Эрондаги норозилик намойишлари 2025 йил декабрь ойи охирида мамлакатдаги чуқур иқтисодий инқироз фонида авж олган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг