Исроил Ғазо секторида янги ҳарбий операция ўтказиши мумкин

10:11 12 Январь 2026 Дунё
157 0

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ғазо секторининг ҲАМАС назоратидаги ҳудудларида янги қуруқликдаги ҳарбий операция ўтказиш режаларини ишлаб чиққан. Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар бермоқда.

Нашр манбаларининг маълум қилишича, гап Ғазо шаҳрига қарши ҳужум ҳақида бормоқда. Ушбу операциянинг мақсади ўт очишни тўхтатиш бўйича демаркация чизиғини ғарб томонга суришдан иборат. Бу эса ЦАХАЛга ҳудуд устидан назоратни янада кенгайтириш имконини беради.

Операцияни март ойида ўтказиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, манбаларнинг таъкидлашича, АҚШ қўллаб-қувватламас экан, бу операцияни амалга ошириш имкони бўлмайди. Айни пайтда АҚШ ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг иккинчи босқичига ўтишга ҳаракат қилмоқда, у эса ҲАМАСни қуролсизлантиришни ҳам ўз ичига олади.

Хорижий нашрлар қайд этишича, ҲАМАС қуролсизланишдан бош тортмоқда. Фаластин ҳаракати ўз ҳарбий салоҳиятини тиклашга эътибор қаратмоқда.

Айни вақтда Исроил қўшинларини Ғазога зудлик билан киритиш бўйича аниқ режалар йўқ. Яҳудий давлати АҚШ режасининг илгари сурилиши учун маълум вақт беришга тайёр эканини билдирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер