Space GameJam: Самарқандда 200 нафар ёшлар 48 соатда космик ўйинлар яратди
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбеккосмос» космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Самарқанд шаҳридаги «School 21», EastGames ҳамда Yandex Uzbekistan ҳамкорлигида ташкил этилган Space GameJam танловида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.
Ушбу танлов дастурчилар, рассомлар, ўйин дизайнерлари, талабалар, шунингдек ўйинсозлик ва космосга қизиқувчи ёшларни рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, қатнашчилар 48 соат давомида космос мавзусидаги ўйинларнинг илк прототипларини яратиш бўйича ўз маҳоратини намойиш этдилар.

Низомга кўра, Space GameJam танловида яратилган энг яхши лойиҳалар коинотни ўрганиш бўйича миллий таълим платформаси — «Step to the Moon» дастурига киритилиб, мактаб ўқувчилари учун интерактив таълим воситаси сифатида мамлакат миқёсида оммалаштирилиши режалаштирилган.
— Ўйин механизмлари ёшларнинг қизиқишини орттириш билан бирга, уларни физика, муҳандислик фанлари, астрономия ва рақамли технологияларни ўрганишга тизимли жалб этиш имконини беради, — дейди «Ўзбеккосмос» агентлиги бўлим бошлиғи Ҳумоюн Раҳмонов. — Танлов доирасида яратилган лойиҳалар келгусида йўқолиб кетмай, аксинча, келажак мутахассисларини тайёрлашга хизмат қиладиган барқарор таълим воситаларига айланиши биз учун муҳим вазифадир. Эътиборлиси, тақдим этилган 30 га яқин лойиҳанинг барчасида ўйин орқали фазони ўрганишга қаратилган билимлар мужассам бўлиб, бу ўқувчиларнинг таълимга қизиқишини янада оширади.

Танловдаги энг яхши лойиҳалар ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинди ва муаллифлар муносиб тақдирландилар.
Space GameJam тадбири келгусида IT ва game dev мутахассислари учун амалий мактаб вазифасини ўташ билан бирга, болалар ва ўсмирлар орасида космосга бўлган қизиқишни оширишга ҳам хизмат қилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг