Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди

14:24 24 Ноябрь 2025 Сиёсат
338 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Ҳар йили 25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро кунидан бошлаб 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари кунига қадар дунё бўйлаб “Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик” глобал кампанияси ўтказилади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Мазкур ташаббус доирасида жорий йил БМТ томонидан кампания “Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик” мавзусида ташкил этилиши белгилаб берилган.

Ўзбекистонда ҳам ушбу глобал ташаббус анъанавий равишда қўллаб-қувватланиб, мамлакат миқёсида турли йўналишлардаги тадбирлар ва мулоқотлар орқали кенг жамоатчилик иштирокида ўтказиб келинмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

2025 йил 24 ноябрь куни Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси бошчилигида, БМТ тузилмалари ҳамкорлигида “Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик” кампаниясига старт берилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тадбирни очган Сенат Раиси Танзила Нарбаева хотин-қизларни ҳар қандай зўравонликдан, хусусан, рақамли макондаги таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталиб, зўравонликка қарши кураш узлуксиз жараён эканини қайд этиб ўтди. Унинг айтишича, айрим зарарли стереотиплар жамиятда урф-одат сифатида талқин қилиниши мумкин, аммо инсон ҳуқуқларини бузадиган бундай тасаввурларни бартараф этиш муҳим вазифа ҳисобланади. “Ҳеч қандай стереотип зўравонликни оқлай олмайди”, – дея таъкидлади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тадбирда вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, халқаро экспертлар ва БМТнинг Ўзбекистондаги агентликлари ходимлари иштирок этди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Шунингдек, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабин Махл мамлакатда оиладаги зўравонликни жиноят деб белгилаш, ҳимоя хизматларини кучайтириш каби ислоҳотлар рақамли зўравонликка қарши кураш учун муҳим база яратишини таъкидлаб, рақамлашув ортиб боргани сайин қонун ва хизматларни ҳам такомиллаштириш зарурлигини қайд этди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

“БМТ-аёллар“ тузилмаси Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи офиси раҳбари Жерен Гувен Гуреш глобал рақамлашув тез ўсишига қарамай, дунёда онлайн зўравонлик ва технологиялар воситасидаги зўравонлик ҳолатларининг катта қисми яширилган ҳолда қолишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 2025 йилга қадар 117 мамлакат рақамли зўравонликка қарши чоралар кўраётган бўлса-да, бу трансмиллий таҳдидга жавоблар ҳали ҳам тарқоқ ва мувофиқлаштирилмаган ҳолда қолмоқда.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тадбир иштирокчилари рақамли маконларни барча хотин-қизлар учун хавфсиз, соғлом ва имкониятлар яратадиган муҳитга айлантириш учун мувофиқлаштирилган ҳаракатларни кучайтириш зарурлигини қайд этди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Шунингдек, рақамли зўравонликка қарши курашиш бўйича таклиф ва ташаббуслар ҳам билдирилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Кампания доирасида 25 ноябрдан 10 декабргача мамлакатнинг барча ҳудудларида “Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик” мавзусида турли тадбирлар, мулоқот майдонлари, ўқув семинарлари ва ахборот кампаниялари ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер