Солиқ кодексига киритилаётган янги нормалар аҳолига бир қанча қулайликлар яратмоқда

Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама этилди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм ва маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, шу жумладан аҳолининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил равишда фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш ва зарур ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштиришдан кенг фойдаланишни янада қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш зарурати юзага келмоқда.
Шунинг учун Солиқ кодексига электрон ҳужжатда уни имзолаган шахснинг розилигини ифодалайдиган ҳамда уни идентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усулларидан фойдаланишга тааллуқли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари, ортиқча ундирилган солиқларни солиқ тўловчининг аризасига мувофиқ келгуси тўловлар ҳисобига киритиш муддати 15 кундан 3 кунга қисқартирилиб, Чернобил АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларнинг, шунингдек уларнинг эрининг (хотинининг) иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўлиқ даромад солиғидан озод этилмоқда.
Сенаторлар ўз чиқишларида муҳокама этилган Қонунда масофадан туриб электрон давлат хизматларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек ортиқча ундирилган солиқ суммасини солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлари ҳисобидан ҳисобга олиш тартибини янада соддалаштириш, айрим тоифадаги шахсларга солиқ имтиёзларини бериш ўз аксини топганлигини таъкидлаб ўтди.
Муҳокама якунида мазкур қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг