Шавкат Мирзиёев аъзо давлатларнинг аксарияти денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга эмаслигини таъкидлади
Ўзаро транспорт-коммуникация боғлиқлигини кучайтириш ҳақида сўз юритар экан, Президентимиз аъзо давлатларнинг аксарияти денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга эмаслигини таъкидлади.
Шу билан бирга, Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа минтақаларининг йирик бозорлари билан боғлайдиган ва бизнинг ҳудудларимиз орқали ўтадиган трансконтинентал транспорт йўлаклари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишимиз зарур.
"Келгусида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ва Трансафғон мультимодал йўлларининг ишга туширилиши барча аъзо давлатлар манфаатларига мос келади.
Тошкентда 2 ноябрда бўлиб ўтган транспорт вазирларининг йиғилишида “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатга бошқа аъзоларни ҳам қўшилишга, ўзаро тариф ва йиғимларни мақбуллаштиришга чақираман", - деди Шавкат Мирзиёев.
Юк ташиш ҳужжатларини рақамлаштириш каби замонавий тизимларни кенг жорий қилиш ҳамда самарали мувофиқлаштириш учун Тошкент шаҳрида Ташкилотнинг Рақамли транспорт ва божхона офисини ташкил этиш ташаббусини билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг