Сенатор Гулистон шаҳрида айрим корхоналар фаолиятини ўрганди

10:35 20 Ноябрь 2025 Сиёсат
187 0

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида маҳаллий Кенгаш депутатлари, доимий комиссиялари ва «маҳалла еттилиги» фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда нуронийлар ва ёшлар билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, саноат ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш орқали ҳудудий экспорт ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, шаҳарда олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида ижтимоий-иқтисодий салоҳиятга мос равишда янги саноат ва туризм зоналарини ривожлантиришга ҳам эътибор қаратилди.

Сенатор Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган полипропилен қоп маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «MMX PRO» МЧЖ ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «CHELEBI TEKSTIL» МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди.

Саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини тўлиқ қувватда ишга тушириш орқали янги иш ўринларини яратиш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва маҳаллий кадрларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Тадбиркорлар, инвесторлар ва ишбилармонлар билан мулоқот мобайнида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда шаҳарнинг инвестиция салоҳияти, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда экспорт масалалари бўйича фикр алмашилди ва тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?