Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Оиласига моддий кўмак кўрсатиш мақсадида ишлаш учун Қозоғистонга борган вояга етмаган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Унда айтилишича, 2025 йил 7 апрель куни вояга етмаган бола оила аъзоларига моддий кўмак кўрсатиш мақсадида ўқишни ташлаб, амакиси ҳамроҳлигида Қозоғистон Республикасига жўнаб кетган.
Шундан сўнг, 2025 йил 2 май куни Қозоғистон Республикасида ушбу вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ота-она қарамоғисиз қолган ҳолатда аниқланиб, махсус ижтимоий хизматлар муассасасига жойлаштирилган.
«Бола Қозоғистонга ишончнома асосида олиб ўтилган бўлсада, мамлакат амалдаги қонунчилигига мувофиқ, бундай муассасалардан вояга етмаган шахсни фақат унинг ота-онаси олиб чиқиш ҳуқуқига эга», — дейилади агентлик хабарида.
2025 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилган.
Ҳозирда бола қонуний вакили — онасига топширилган. Кейинги босқичда эса унинг яшаш ҳудуди бўйича реабилитация чоралари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари тизимли равишда давом эттирилади.
Маълумот учун, жорий йил бошидан буён Қозоғистондан жами 12 нафар ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилган. Ҳозирда яна 5 нафар бола давлат ёрдами асосида Ўзбекистонга қайтарилишини кутмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг