Қўқон шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотининг яширин гуруҳи аъзолари қўлга олинди (+видео)

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи фош этилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-каналида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1962 йилда туғилган, муқаддам «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотига аъзо бўлиб, Жиноят Кодексининг 159 ва 244 прим 1 ҳамда 244 прим 2 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун 2000-2019 йилларда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган шахс 1965-1971 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний гуруҳ тузган.
Шундан сўнг, гуруҳ аъзолари 2024-2025 йиллар давомида Қўқон шаҳридаги чойхона ва ошхоналарда ўтказилган ўзаро йиғинларда «Ҳизб ут-Таҳрир» ғояларини Ўзбекистонга олиб кирилишини, ушбу ташкилот томонидан чоп этилган китоб ва журналларда ифодаланган ақидапарастликни, халифалик давлати қуриш ғояларини қўллаб-қувватлаб келишган.
Шунингдек, «Telegram» мессенжеридаги ёпиқ каналга аъзо бўлиб, унда «Ҳизб ут-Таҳрир» ДЭТга тегишли материаллар билан мунтазам танишиб боришган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳнинг 1971 йилда туғилган аъзоси ҳам муқаддам «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотидаги иштироки учун 23 йиллик жазо муддатини ўтаб, 2024 йилнинг апрель ойида озодликка чиққан бўлса, бошқа бир аъзоси эса фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун қонун олдида жавобгарликка тортилган бўлган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 159 ва 244 прим 1 ҳамда 244 прим 2 моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг