Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангнинг олдини олувчи қоидалар белгиланди

Иллюстратив фото
Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангнинг олдини олиш қоидалари тасдиқланди ва Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ҳужжат билан битимлар тузишда иштирокчилар ва унинг ходимларига қўйиладиган талаблар ҳамда қимматли қоғозлар бозорида тақиқланган ҳаракатлар белгиланди.
Унга кўра, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларига ёлғон вазиятлар яратиш тақиқланади. Мулкдорнинг ўзгаришига олиб келмайдиган битимни амалга ошириш, бошқа иштирокчиларни чалғитадиган ҳар қандай маълумотларни бериш ва тарқатиш мумкин эмас.
Шунингдек, қимматли қоғозларни манипуляторлар учун қулай нархда сотиб олишга (сотишга) ундаш мақсадида нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, сохта ва чалғитувчи фаол савдо таассуротини уйғотишга қаратилган ҳаракатларни содир этиш ман қилинади.
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳийла-найранг аломатлари мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақда бозорни тартибга солувчи ваколатли органни битим рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб уч кун ичида хабардор қилиши шарт.
Таъкидлаш жоиз, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Аввалроқ ИЛМАга молиявий бозорларни тартибга солиш ваколати берилиб, агентлик инвестиция ва инновацион лойиҳаларда регулятор этиб белгиланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг