Ўзбекистоннинг Халқаро меҳнат ташкилоти билан амалий ҳамкорлиги кенгайтирилади

Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Танзила Норбоева Женева шаҳрида ХМТнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича бюроси минтақавий директори Беате Андреес билан музокара ўтказди.
Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, жумладан, мамлакатимизда муносиб меҳнат шароитларини тизимли равишда яратиш борасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат чоғида муносиб меҳнат ва ижтимоий ҳимоя тамойилларини жорий этиш, норасмий бандликка қарши курашиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини асосий даромад билан таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилиш стандартларини жорий этиш каби ҳамкорлик йўналишларига эътибор қаратилди.
ХМТнинг мамлакатимиз, умуман Марказий Осиёдаги иштирокини кенгайтириш, конструктив мулоқот изчиллигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида ХМТнинг халқаро координатори лавозими ташкил этилгани маълум қилинди. Бу, ўз навбатида, меҳнат муносабатлари соҳасида Ўзбекистоннинг илғор тажрибасини минтақада ҳам жорий этиш имконини бериши таъкидланди.
Шу билан бирга келгусида Тошкентда ХМТнинг Марказий Осиёнинг барча давлатлари учун субминтақавий ваколатхонасини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида ХМТнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг