Ўзбекистон ва Сьерра-Леоне Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Фото: "Дунё" АА
Нью-Йоркда (АҚШ) Ўзбекистон билан Сьерра-Леоне Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди.
Шу тариқа Сьерра-Леоне Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 143-давлатга айланди. “Дунё” АА хабарига кўра, икки давлат ҳукумати номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов ва Сьерра-Леоне Республикасининг БМТдаги доимий вакили Алхаджи Фанд Турай имзолаган.
Ушбу давлат Ғарбий Африкада Атлантика океани соҳилида жойлашган, Британия Ҳамдўстлиги, ИҲТ, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа халқаро ташкилотларга аъзоси.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди. Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Ғарбий Африка давлатлари билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
2022 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Гайана Кооператив Республикаси билан ҳам дипломатик муносабтлар ўрнатган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг