Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорликда банкноталар ишлаб чиқаради

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – АҚШ бизнес форуми бўлиб ўтди. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда икки давлат ўртасида умумий қиймати 2,5 млрд. долларлик 13 та келишувга эришилди.
Хусусан, Air Products ва “Ўзбекнефтегаз” ўртасида газни қайта ишлаш, жумладан, саноат гази ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича умумий қиймати 2 млрд. долларлик, Silver Leaf ва BMP Trade ўртасида Жиззах вилоятида 31 минг гектар майдонга эга (Дўстлик туманида 12 минг гектар, Пахтакор туманида 8000 гектар, Мирзачўл туманида 7000 гектар, Арнасой туманида 4000 гектар) тўқимачилик кластерини яратишга доир 350 млн. долларлик, Coca-Cola ва “Ўзбекозиковқатхолдинг” ўртасида модернизация тадбирлари ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича битимлар қабул қилинди.
Ўз навбатида John Deer ва “Ўзагросаноатхолдинг” Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи базасида қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона очиш, замонавий агротехника ва тракторлар етказиб беришга келишиб олишган бўлса, Imperial Jewerly ва Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмаси ўртасида Тошкентдаги “Заргарлик” заводи базасида заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона очиш бўйича битим имзолади.
Шунингдек, Caterpillar компанияси ва Навоий тоғ-кон металлургия комбинати ўртасида 10 та карьер самосвалини етказиб бериш, CETS ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида Ўзбекистон ҳудудида юқори сифатли картошка уруғларини етиштиришга замонавий технологияларни жорий этиш бўйича протокол имзолади.
Американинг United Investment Healthcare Group компанияси ва “Дори-дармон” компанияси ўртасида давлат-хусусий шериклик тамойили остида битим имзолангандан сўнг, дорихоналар тармоғини ишончнома асосида бошқариш имкониятига эга бўлди.
Қолаверса, US Inc. ва Farm Agency ўртасида Тошкентда турли касалликларни аниқлаш учун ташхис тест тизимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, Crane Currency ва “Давлат белгиси” давлат бирлашмаси ўртасида банкноталар ишлаб чиқариш(АҚШ томони махсус микрооптик ип ва кимёвий воситалар етказиб беради), Macro-Advisory ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ўртасида тўғридан-тўғри Америка инвестицияларини жалб этишга оид келишувларга эришилди.
Маълумот учун, мазкур форум Ўзбекистонда ташкил этилган Америка бизнес ҳафталиги доирасида ўтказилди. Бу каби тадбирлар тарихида илк бор АҚШ савдо вазири Уилбур Росс ҳам иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси К.Лэммнинг айтишича, охирги йилда мамлакатлар ўртасида 9,35 млрд. долларлик ҳужжатлар имзоланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг