Ўзбекистон делегацияси Страсбург шаҳрида Европа парламенти депутатлари билан учрашди

Жорий йилнинг 15-17 январь кунлари Олий Мажлис вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Франциянинг Страсбург шаҳрида, Европа парламенти вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
Ташриф давомида Европа парламенти депутатлари иштирокида “Ўзбекистон ва Европа парламенти ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликни янада жадаллаштириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда 30 га яқин Европа парламенти депутатлари, шунингдек, турли парламент фракцияларининг сиёсий маслаҳатчилари иштирок этди.
Давра суҳбати қатнашчиларига “Янги Ўзбекистон 2030» стратегиясининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституциясининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Европа Иттифоқи билан кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишлари хусусида фикр алмашилди.
Европарламент депутатлари кейинги йилларда Ўзбекистондаги ўзгариш ва янгиланишлардан яхши хабардор эканликларини, амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг Страсбург шаҳрига ташрифи доирасида Женева дипломатик корпуси президенти, швейцариялик Роберт Блумнинг “Ўзбекистон – Марказий Осиё дурдонаси” китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг