«Ўзбекистон ақлли ҳукумати» лойиҳаси тақдим этилди

Тошкентдаги ИНҲА университетида #MITCROADMAP2018 анжуманда сўзга чиққан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев «Ўзбекистон ақлли ҳукумати» лойиҳасини тақдим қилди. Бу ҳақда Xabar интернет-нашри маълумот бермоқда.
Қайд қилинишича, электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг янги стратегиясида инновацион «Smart Government Uzbekistan» — «Ўзбекистон ақлли ҳукумати» лойиҳасини яратиш кўзда тутилган. Жаҳоннинг энг яхши тажрибаларини ўзида жамлаган ушбу стратегия 2021 йилгача бўлган вақтни ўз ичига олади.
Биргина 2018 йилнинг ўзида талаб энг юқори бўлган 50 дан ортиқ давлат хизматларини жорий этиш режалаштирилган бўлиб, шуларнинг 70 фоизи фуқаролар, 30 фоизи тадбиркорлар учун мўлжалланган.
«Smart Government Uzbekistan» деганда, мобил ҳукумат — давлат хизматлари кўрсатилиши механизмларининг такомиллаштирилиши, аҳоли ва бизнес эҳтиёжларига тезкор жавоб бериш.
24/7 — аҳолининг талабларига исталган вақтда, исталган жойда, исталган ахборот узатиш воситасида жавоб беришга масъул ҳукумат.
Доимий ислоҳ этиб борилувчи ҳукумат — бюрократик ва ортиқча жараёнларни йўқ қилиш мақсадида маъмурий ишларни оптималлаштириш.
Очиқ ҳукумат — йил давомида 400 дан ортиқ очиқ маълумотлар тўпламини шакллантириш кабилар тушунилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг