Навоийга катта футбол қайтди

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Қарийб бир ярим йиллик танаффусдан сўнг Навоийнинг «Қизилқум» футбол жамоаси шаҳардаги «Ёшлик» стадионида чинакам мезбон сифатида майдонга тушди. Гап шундаки, бунга қадар «қизилқумчи»лар ўз уй учрашувларини Тошкент, Қарши ва Самарқанд шаҳарларида ўтказиб, номинал мезбон сифатида қайд этиларди. Бошқачароқ айтсак, навоийликлар катта футболни соғиниб қолишганди.
Шу боис тубдан таъмирланган «Ёшлик» стадиони 12 минг томошабинлар билан тўлди.
— «Қизилқум»га «Зарафшон» (жамоанинг олдинги номи) пайтидан буён мухлислик қиламан, — дейди меҳнат фахрийси Ғайрат Холбеков. — Ўйин кунлари ишдан рухсат олиб эртароқ чиқардим. Қаранг, оралиқда нафақага чиқдим. Энди бемалол ҳар бир учрашувга беташвиш келишим, севимли жамоамни олқишлашим мумкин. Бевосита ўша кунги учрашувга келсак, «Қизилқум» унда Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси устидан 3:2 ҳисобда ғалаба қозониб, ўз мухлисларига дастлабки хушкайфиятни туҳфа этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг