Нафислик ва саломатлик манбаи

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Тошкент шаҳрида вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган стол тенниси, шахмат-шашка бўйича турнирнинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
“Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида ўтказилган мусобақаларда 150 нафарга яқин хотин-қизлар ғолиблик учун курашди.
Қизиқарли кечган баҳслар якунида стол тенниси бўйича Ички ишлар вазирлиги вакили М.Раҳимова, шахмат мусобақаларида Тошкент механика заводи ходими Т.Қурбонова, шашка баҳсларида “Ўзметкомбинат” хизматчиси З.Ҳакимова ғолиб бўлди.
Якунда ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг