Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро стандартлар миллий қонунчилигимизга жорий этилади 

13:18 24 Январь 2023 Сиёсат
375 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси қуйи палатанинг жорий йил 10 январь куни бўлиб ўтган мажлисида муҳокама қилиниб, биринчи ўқишда қабул қилинган эди. 

Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар томонидан келиб тушган қатор таклифлар асосида ҳужжат матнига таҳририй ўзгартишлар киритилди.

Хусусан, қонун номидаги «ишчилар» жумласи мамлакатимизнинг бандлик соҳасидаги қонунчиликдан келиб чиқиб, «ходимлар» сўзига ўзгартирилди. Шундан келиб чиқиб, Халқаро меҳнат ташкилотининг 148-сонли Конвенциясининг ўзбек тилидаги матни ҳам Ўзбекистон Республикасининг меҳнат соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

Мазкур Конвенцияга қўшилиш Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари ҳамкорлигида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро стандартларни миллий қонунчилигимизга жорий этиш бўйича изчил чораларни кўришга хизмат қилади. Эътиборли жиҳати, келгусида халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш учун хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?