Кореяда Самарқанд туризм салоҳиятини тарғиб этувчи туризм бурчаклари ташкил этилди

Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан Самарқанд вилояти Туризм ва маданий бош бошқармаси делегацияси Сеул шаҳрида Самарқанднинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш орқали вилоятга сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида «Star Samarkand» бренди остида фаолият олиб борувчи ресторанлар тармоғи билан англашув меморандуми имзоланди.
Унга мувофиқ, Самарқанд вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан тарғибот материаллари ҳамкор ресторанлар тармоғига етказиб берилиши, «Star Samarkand» ресторани томонидан эса махсус бурчак ташкил этиш, мижозлар овқатланадиган столларга жойлаштирилган электрон таомномаларда ҳамда ЛEД экранларда Самарқанд туризми ҳақидаги видео материалларни ташриф буюрувчиларга тақдим этиш орқали тарғибот компанияси ташкил этиш келишиб олинди.
Шу куннинг ўзида Сеул шаҳрида жойлашган «Star Samarkand» ресторанида туризм тарғиботи бурчаги ташкил этилиб, барча зарурий материаллар ҳамкор томонга етказилди.
Келгусида ресторанлар тармоғи раҳбариятига қўшимча тарғибот материалллари ҳамда ўзбек халқига хос миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва либосларини тақдим этиш орқали селфи зона ташкил этилади.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрида фаолият олиб бораётган «Gastro Expert» академияси Кореядаги «Star Samarkand» ресторанлар тармоғи учун ошпазлик, қассобчилик, официантлик, кондитерлик ва баристалик йўналишларида малакали кадрларни тайёрлаш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу эса ўз навбатида Самарқанднинг гастрономик туризм салоҳиятини Кореяда тарғиб этишга хизмат қилади.
Маълумот учун: «Star Samarkand» ресторанлар тармоғи Корея Республикасида 2003 йилда ташкил этилган бўлиб бугунги кунда мазкур корхонанинг Корея Республикаси бўйлаб 11 та тармоғи фаолият олиб бормоқда. Ўртача ҳисобда мазкур ресторанларга бир кунда 5 минг нафардан ортиқ мижозлар ташриф буюради, мазкур мижозларнинг 85%ини Корея фуқаролари, қолган 15 % ини эса Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг