Кўкдала далаларидан жаҳон бозорига

14:22 21 Май 2025 Жамият
105 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани деҳқонлари эртачи тарвуз етиштириб, дунёнинг турли мамлакатларига экспорт қилиши билан ном қозонган. Ўтган йили кўкдалалик миришкорлар 15 минг гектар майдонда эртачи тарвуз етиштиришган бўлса, шу турдаги полиз маҳсулоти экилган майдонлар қамрови 22 минг гектарга етди. Айни пайтда пишиб етилган ҳосил пешма-пеш равишда Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Россия бозорларига жўнатилмоқда.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ахборот хизматидан олинган маълумотга кўра, ҳозирги кунга қадар вилоятдаги турли ташкилотлар томонидан деярли 2 минг тоннага яқин тарвуз «экспорт» божхона режимига расмийлаштирилган. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?