Халқимиз 33 йил ва 278 кун кутган кун ёхуд Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида!

23:00 05 Июнь 2025 Спорт
234 0

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихий ютуққа эришиб, илк бор FIFA Жаҳон чемпионатига йўл олди. Бу учун Бирлашган Араб Араб Амирликлари билан 0:0 ўйнаш етарли бўлди.

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида бўлиб ўтади. Бу мусобақа тарихда илк бор учта давлатда биргаликда ўтказилиши билан ажралиб туради. Турнирда 48 та жамоа иштирок этади. Мусобақа давомида 104 та ўйин ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳозиргача турнирга мезбон давлатлар — АҚШ, Канада ва Мексика автоматик равишда, шунингдек, Япония, Эрон, Аргентина ва Янги Зеландия жамоалари ҳам саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, асосий босқичга йўл олишган.

Жаҳон чемпионати ўйинлари 16 та шаҳар — АҚШда 11, Канадада 2 ва Мексикада 3 та шаҳарда ўтказилади. Очилиш ўйини 2026 йил 11 июнь куни Мексика шаҳридаги «Estadio Azteca» стадионида бўлиб ўтади. Финал эса 19 июль куни АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги «MetLife» стадионида ташкил этилади

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?