Исроил сўнгги 8 кун ичида ёрдам марказларига борган 102 нафар фаластинликнинг «ёстиғини қуритди»

17:15 03 Июнь 2025 Дунё
239 0

Ғазо ҳукумати Исроилни даҳшатли ва қасддан такрорланган жиноят содир этишда айблади. Бу ҳақида «Al Jazeera» нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Исроил кучлари очликдан азоб чекаётган фаластинликларни Ғазо гуманитар жамғармаси томонидан бошқариладиган ёрдам марказларига жалб қилган. Ушбу марказларга борган фаластинликлар Исроил аскарлари томонидан ҳужумга учраган.

Мазкур ҳужумлар оқибатда сўнгги 8 кун ичида 102 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Яна кўплаб инсонлар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага жойлаштирилган.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларига кўра, Рафаҳ шаҳрида содир этилган сўнгги шундай ҳужумлар оқибатида вафот этган фаластинликлар сони 27 нафарга етган.

«Ғазо шимолидаги Жабалия ҳудудида содир бўлган отишмада уч нафар Исроил аскари ҳалок бўлди. Бу тўқнашув март ойида ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш битими тугатилгандан буён содир этилган энг йирик отишмага айланди», — дейилади хабарда.

Сўнгги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши уруши давомида камида 54 минг 510 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. 124 минг 901 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?