Эксперт: “Ўзбекистон раҳбариятининг фаоллиги минтақадаги вазиятга янгича қарашни талаб қилмоқда”

Россиянинг МДҲ давлатлари институти Ўрта Осиё бўлими бошлиғи Андрей Грозин МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари мажлиси кун тартиби ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Бир томондан минтақада илгари биз кузатган хавф-хатарлар долзарблигича турибди. Бошқа тарафдан, Афғонистондаги вазият ойдан ойга мураккаблашиб боряпти, боз устига бундай ҳолат Афғонистонда кузда бўлиб ўтган парламент сайловлари арафасида тобора қалтислашмоқда. Улар қандай ўтади, ҳеч ким ҳеч нарса дея олмаяпти, бироқ кўпчилик экспертларнинг фикрича, бу Афғонистон ва унга чегарадош давлатлар хавфсизлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин”, деди Грозин.
Унинг фикрича, мажлис кун тартиби Марказий Осиё атрофида сиёсатчиларнинг фаоллашганини ҳам тушунтириб беради.
Эксперт Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти томонидан яқин қўшнилар билан муносабатларни йўлга қўйиш ва йиғилиб қолган конфликтли потенциалларни олиб ташлаш бўйича фаоллиги минтақадаги вазиятга янгича қарашга ундаётгани ҳақида айтиб ўтди.
“Айни пайтда минтақа ичида қандайдир янги картина шаклланмоқда. Бу вазиятга, иқтисодий имкониятларга, хавфсизликка, ижтимоий-сиёсий барқарорликка янгича қараш учун сабаб бўляпти”, деди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг