Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

Фото: «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» агентлиги дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун, 23 май куни кундузи Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нам ҳаво массалари кириб келган. Бу эса республика бўйича ҳаво булутли бўлишига олиб келади.
Баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-31 даража, жанубда 35-38 даража бўлади.
24-24 май, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши ва ҳарорат бироз кўтарилиши кутилмоқда. Кундузлари ҳарорат 31-34 даражагача исийди.
Бугун кундузи Тошкент шаҳрида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 28-30 даража бўлади, шамол 12-17 м/с гача кучаяди. Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат асосан 31-34 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда кузатилаётган кучли шамол ва ноқулай об-ҳаво сабабли огоҳлантириш берган эди.
Унга кўра, об-ҳавонинг ёмонлашуви сабабли симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши ва ҳавода чанг миқдорининг кўпайиши кузатилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг