Бузилиши лозим бўлган иморатларни баҳолаш тартиби халқ муҳокамасида

15:11 19 Август 2019 Жамият
1579 0

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланган бўлиб, ушбу ҳужжат билан бузилиши лозим бўлган иморатларни баҳолаш тартиби тасдиқланади. Мақсад бузилаётган иморатлар мулкдорларига етказилган зарарни қоплаш миқдорини янги тартибда аниқлашга қаратилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, лойиҳада “иморатлар” деб тилга олинган атама остида ер участкасида жойлашган турар ва нотурар жой бинолари, дала ҳовлилар, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, ер участкаларига нисбатан мулкий ҳуқуқлар, экинлар, қишлоқ хўжалиги объектлари тушунилиши аниқ этиб белгиланган. 

Ушбу қарор лойиҳаси жамоатчилик томонидан ҳам кенг муҳокама қилиниши учун интернет саҳифаларига жойлаштирилди. Ижтимоий тармоқ иштирокчилари томонидан мазкур қарор лойиҳаси юзасидан жуда кўп конструктив фикрлар, турли эътироз ва таклифлар билдирилган. Уларга “Ташкент–СНОС” гуруҳи аъзолари ва бошқа кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини мисол қилиб келтириш мумкин.

Шу ўринда агентлик баҳолаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатнинг охирига етказишда барча шахслардан фаол иштирок этишларини сўраб қолади, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?