Бухорода прокурорнинг катта ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Бухоро вилоятида фермерни унга нисбатан тайинланган ҳукм оғирроғига алмашишидан сақлаб қолиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган Жондор тумани прокурорининг катта ёрдамчиси қўлга олинди.
2024 йилнинг июнь ойида Жондор тумани прокуратураси томонидан пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши 2024 йилнинг ноябрь ойида мазкур туман суди томонидан кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан ойлик маошининг 20 фоизини ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Шундан сўнг, судланувчига оғирроқ жазо тури тайинланиши лозимлиги юзасидан вилоят прокуратураси томонидан суд ҳукмига нисбатан кассация протести киритилади.
Вазиятдан хабардор бўлган Жондор тумани прокурорининг катта ёрдамчиси эса фермер хўжалик раҳбарига нисбатан дастлабки инстанция томонидан чиқарилган ҳукмни судья орқали ўзгартиришсиз қолдириш эвазига 3 минг доллар талаб қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган. Аммо у қолган 2500 АҚШ долларини Бухоро шаҳрида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқа бир ҳолатда, ДХХ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шуъбаси катта суриштирувчиси ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, Шовот туманида яшовчи фуқарони ваколатли ҳамкасблари орқали МИБ тизимига ишга киритиб қўйишини айтади.
У бунинг эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1800 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг